Манба: “Бунёдкор” “Зенит” собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз сафига россиялик легионерни қўшиб олиши мумкин. Россиянинг таниқли “Championat.com” нашри тарқатган хабарга кўра, “Пари НН” собиқ ярим ҳимоячиси Павел Могилевец “қалдирғочлар” билан шартнома имзолайди.

Манбада ёзилишича, 27 ёшли Павел шартнома имзолаш учун аллақачон Тошкентга етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Могилевец декабр ойида “Пари НН” (“Нижний Новгород”)ни тарк этганидан кейин эркин агент мақомида эди.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда барча турнирлар доирасидаги саккизта ўйинда майдонга тушиб, ҳеч қандай ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи фаолияти давомида “Зенит”, “Ростов”, “Рубин” ва “Химки” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!