Манба: "Жирона"нинг голи бекор қилиниши керак эди!
Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган учрашувда "Жирона" ўз уйида "Барселона"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. Баҳс давомида бир қатор баҳсли вазиятлар кузатилди. Хусусан, мезбонларнинг иккинчи голи олдидан қоидабузарлик қайд этилиши керак эди, дея маълум қилди Archivo VAR нашри.
"Тўп Эчеверридан қайтган пайтда у ҳаракатни назорат қила олмади ва бутсасининг тишлари билан Кунденинг тўпиғининг ички қисмига тепиб юборди.
Муҳим жиҳат шуки, бу ҳаракат қасддан тўп ўйнаш натижасида юз бермаган. Шу сабабли эпизод қоидабузарлик (фол) сифатида баҳоланиши ва гол бекор қилиниши зарур эди", — дейилади хабарда.
Маълумот учун, ушбу мағлубиятдан сўнг каталонияликлар турнир жадвалидаги пешқадамликни "Реал Мадрид"га топшириб қўйди.
Фикрлар