Манба: Месси “Барселона”га қайтмоқчи

Лионель Мессининг "Барселона"га қайтиши эҳтимоли анча юқори. “Catalunya Radio” хабарига кўра, аргентиналик футболчи фаолиятини "Камп Ноу"да якунлашни истайди. Айни пайтда томонлар яширинча музокара олиб бормоқмоқ, унга кўра Месси келаси йилнинг ёзида яна “кўк-анорранглилар” либосини кияди.

Олдинроқ "Барселона" Лионель Мессига бир ёки икки мавсумлик шартнома таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди

Айтиш жоизки, “Барселона” бир йилдан сўнг Мессини эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Аргентиналик ҳужумчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!