Манба: ПСЖ Ҳусановга жиддий қизиқиш билдирмоқда
"Ланс"да ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов кўплаб жамоаларнинг эътиборига тушган. Футболчини бир нечта топ клублар ҳам кузатиб бормоқда ва улар орасида ПСЖ фаворит бўлиб турибди.
"Foot Mercato" нашри хабар беришича, парижликларнинг трансферлар иши билан шуғулланадиган Луиш Кампушнинг шаҳсан ўзи Ҳусановни жамоасида кўришни истайди. Мутахассис ҳимоячи атрофидаги баъзи шахслар билан учрашишга ҳам улгурди, дея маълум қилди манба.
"Ланс" бу қишда Абдуқодирни қўйиб юборишни истамайди. Айниқса унинг сўнгги иккита учрашувда майдонга туша олмагани лансликларга қимматга тушди, яъни клуб 2 та ўйинда 5 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.
Франция нашрига кўра, Ҳусановнинг тахминий нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар