Манба: "Реал" Алабанинг жароҳатига қарамай ҳимоячи сотиб олмасликка қарор қилган
"Реал" қишда ҳимоячи сотиб олмасликка қарор қилган. Бу ҳақда Испаниянинг таниқли "Marca" нашри хабар берди.
Мудофаа вакили Давид Алабанинг жиддий жароҳат олганига қарамай, раҳбарият таркибдаги футболчилар билан унинг ўрнини тўлдириш имкони мавжуд, деб ҳисобламоқда. Бироқ бош мураббий Карло Анчелотти камида битта марказий ҳимоячи сотиб олишни истаяпти.
Айрим миш-мишларга кўра, "Реал" ҳимоясида Орельен Тчуамени ва Тони Кроос каби ярим ҳимоячилар ҳам ҳаракат қилиши мумкин. Йирик трансферлар эса асосан, ёзда амалга оширилиши эҳтимоли юқори.
Фикрлар