Манба: Срна “Барселона” билан шартнома муддатини келиша олмаяпти
“Барселона” клуби ва “Шахтёр” ҳимоячиси Дарио Срна ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича, 34 йшли ҳимоячи каталонияликлар билан шартнома муддати борасида келиша олмаяпти. Аниқроғи, хорватиялик футболчи “Барселона” билан қисқа муддатли шартнома имзолашни истамаяпти. Срна камида 2019 йилнинг ёзига қадар “Барселона”да ўйнашни истамоқда. “Барселона” раҳбарияти эса Срнага “0,5+1” кўринишдаши шартнома таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дарио Срна “Барселона”да катта эхтимол билан Алейш Видални алмаштиради.
Фикрлар