
"Манчестер дербиси"да меҳмонлар ишончли ҳисобда зафар қучди
Англия Премьер-лигаси 11-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" учрашувига ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Эрик Байи 7-дақиқада автогол эвазига рақибни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим сўнгида Бернарду Сильва орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.
Шундан қилиб, дербида ғалаба қозонган "шаҳарликлар" 23 очко билан онлайн жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди. 5-поғонадаги МЮ ҳисобида 17 очко мавжуд.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Бугун Манчестер ҳаворанг!
- 90+2'
Ўйиннинг сўнгги дақиқалари паст темпда давом этмоқда.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Жарима майдони ичида Жезус йиқилиб тушди. Ҳакам пенальти белгилаши мумкин.
- 86'
Стоунзнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 85'
Канселунинг фаол ҳаракатлари натижасида "сити" бурчак тўпи ишлаб олди.
- 82'
Меҳмонларнинг позицион ҳужуми бир неча дақиқадан бери МЮ жарима майдони атрофида давом этмоқда.
- 80'
Фред ўрнига Донни ван де Бек майдонга тушди.
- 78'
"Шаҳарликлар" майдон бўйлаб узун-қисқа паслар билан рақибни тўпсиз югуришга мажбур қилмоқда.
- 75'
Ўйин "Сити"нинг устунлиги остида давом этмоқда.
- 73'
Жароҳат олган Шоу ўрнига Алекс Теллес ўйинга қўшилди.
- 71'
Жароҳат туфайли юзага келган тўхталиш темп тушишига сабаб бўлди.
- 69'
Люк Шоуга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 67'
Бугун ўзига умуман ўхшамаган Гринвуд ўз ўрнини Маркус Рэшфордга бўшатиб берди.
- 66'
Илкай Гюндоганнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси тўрга ташқи томондан келиб тегди.
- 64'
Ўйинимизда темп яна пасайди. Курашлар, асосан, марказда кечмоқда.
- 62'
Жарима майдонига оширилган тўпни Гюндоган дарвозага йўллади. Ноаниқ.
- 60'
Айни дақиқаларга келиб, "Юнайтед" тўп назоратини рақибдан олиб қўйди, 52:48%.
- 59'
Гринвуднинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 58'
Роналдуни ортдан келиб "чопган" Бернарду огоҳлантирилди.
- 56'
"Қизиллар" рақиб жарима майдони ичига кира олмаяпти.
- 54'
"Сити" бугун "Олд Траффорд"да хоҳлаганини қилмоқда.
- 52'
Гвардиола шогирдлари ўз дарвозаси олдида пас ўйнаб, рақибни югуртирмоқда.
- 51'
Сульшер шогирдлари уйғонишга ҳаракат қилмоқда. Аммо рақиб деярли имконият бермаяпти.
- 49'
Жоау Канселу бу сафар офсайдда қолиб кетди. Тўп мезбонларга қайтариб берилади.
- 48'
Мэйсон Гринвудни қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолган Канселу огоҳлантирилди.
- 48'
"Ҳаворанглилар" ҳамон тўп назоратини қўллари остида ушлаб турибди.
- 46'
Иккинчи таймга старт берилди!
- 46'
Бўлимлар оралиғида МЮда ўзгариш: Эрик Байи ўз ўрнини Жэйдон Санчога бўшатиб берди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.
- 45'
ГООООООООООООЛ! "Сити" ҳисобдаги фарқни оширди!
Канселунинг узатмасидан сўнг Бернарду тўпни дарвозага йўллади!
- 43'
МЮнинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси Криштианунинг ноаниқ узатмаси туфайли якунига етмай қолди.
- 41'
Илк бор! "Сити" узун пасда хатога йўл қўйди.
- 40'
Офсайдга чиқиб кетган Роналдунинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Эдерсон қайтарди.
- 38'
Майдонда ҳарорат юқориламоқда. Футболчилар асабларини жиловлашга қийналяпти.
- 36'
"Сити"нинг ҳужумлари тобора хавфлироқ тус олиб бормоқда.
- 34'
Давид яна бир бор жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Бу бешинчиси!
- 33'
Жарима майдонига оширилган тўпни Линдельоф дарвозасига киритиб юбориши мумкин эди. Де Хеа вазият қаҳрамони!
- 32'
"Шаҳарликлар" штурмни давом эттирмоқда.
- 30'
Жоау Канселунинг бу сафарги уриниши муваффақиятсиз якунланди.
- 29'
СЕЙВ! Давид бу сафар Канселунинг "пушка"сини бартараф этди.
- 29'
Де Брюйненинг яқин масофадан берган зарбасини Шоу, Жезуснинг уринишини де Хеа қайтарди.
- 28'
Гвардиола шогирдлари тўп назоратини қўлга олиш орқали рақиб шаштини сўндирмоқда.
- 26'
Шоунинг жарима майдонига оширган тўпини Роналду кучли зарба билан дарвозага йўллади. Эдерсондан қайтган тўпни Гринвуд бўш қолган дарвозага кирита олмади.
- 25'
Мезбонлар қанотларни фаол ишга тушириб, ҳужум уюштиряпти.
- 23'
МЮ секин-асталик билан фаоллликни оширмоқда.
- 21'
Роналду воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 20'
Манкунияликларнинг паслари умуман ўхшамаяпти.
- 18'
Кевиннинг бу сафарги узатмасини Фоден тушунмади. Де Хеа эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 18'
Де Брюйненинг жарима майдонига оширган тўпи қайтарилди.
- 16'
Ўйин темпи бироз пасайди. "Сити" бутун майдон бўйлаб тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 15'
Пеп Гвардиола шогирдлари рақибни жарима майдонига "қамаб қўйди".
- 13'
Тўп назорати ҳамон меҳмонларда. Бу борада устунлик 72:28%!
- 11'
"Қизиллар" майдон марказини босиб ўтишда катта қийинчиликка дуч келмоқда.
- 10'
Роналду анча баланддан ноқулай йиқилди. Аммо жисмоний ҳолати туфайли у ўйинни давом эттира олади.
- 9'
Голдан руҳланган "шаҳарликлар" ҳужумкорлик кайфиятини давом эттирмоқда.
- 7'
ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Канселунинг жарима майдонига оширган тўпини Байи ўз дарвозасига киритиб юборди.
- 7'
Фоден жарима майдони марказига тўп оширди. Ҳимоячилар уни узоқлаштирди.
- 6'
Кевин де Брюйненинг чап оёқда йўллаган зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.
- 5'
Харри Магуайрнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 4'
Жезус тўпни ўзига бўйсундира олмади. Тўп йўқотилди.
- 3'
Бернарду Сильванинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 2'
Меҳмонлар илк сониялардан тўп назоратига эътибор қаратмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Урушда ҳалок бўлган британиялик аскарлар шарафига махсус маросим ўтказилди.
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.
Фикрлар