
Манчестер клуби ҳужумчи трансфери учун бир нечта футболчисидан воз кечиши керак
"Манчестер Юнайтед" Бенямин Шешкога бўлган қизиқишни қайта тиклади.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, словениялик футболчининг "Арсенал"га трансфери деярли бекор бўлганлиги сабабли, клубда Шешко номзоди яна муҳокамага қўйилмоқда.
Taъкидланишича, бу футболчи билан шартнома имзолаш имконияти клуб бир нечта ўйинчиларнинг трансферидан қўлга киритилиши мумкин бўлган маблағга боғлиқ бўлади.
"РБ Лейпциг" ҳужумчи учун 70-80 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда. Бошқа маълумотларга кўра, бу сумма август ойига яқинлашганда пасайиши мумкин.
МЮ ҳамон Жейдон Санчо ва Антонини сотишни режалаштирмоқда. Бироқ, Романонинг айтишича, Алехандро Гарначонинг кетиши Шешко атрофидаги вазиятни тубдан ўзгартириши мумкин.
Фикрлар