"Манчестер Сити" - Англия кубоги соҳиби
Англия кубоги финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" баҳси бўлиб ўтди. Унда "шаҳарликлар" 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, 1-дақиқадаёқ Гюндоган ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Фернандеш пенальтидан гол уриб мувозанатни тиклади. 51-дақиқада Гюндоган дубль муаллифига айланди ва ушбу гол Гвардиола шогирдларига ғалаба келтирди.
Шу тариқа, "Сити" жорий мавсум ҳисобидан иккинчи совринини қўлга киритди.
Фикрлар