"Манчестер Сити" - "Арсенал": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Арсенал" баҳсини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Марказий беллашувнинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида воқиф бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Фернандиньо Фоден ўрнига майдонга тушди.

  • 88'

    Стерлингнинг зарба беришига Луиз сўнгги паллада имкон бермади.

  • 85'

    Аке ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 83'

    Пепе ва Жака ўрнига Нкетия ва Парти майдонга тушди.

  • 82'

    Пепенинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 80'

    "Сити" тўпни назорат қилмоқда.

  • 77'

    Канселунинг жарима майдонига узатган тўпини сал бўлмаса Луиз ўз дарвозасига жойлаб қўярди.

  • 76'

    Канселунинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 75'

    "Сити"нинг яна бир ҳужумини Бельерин қайтариб юборди.

  • 70'

    Льяказетт Сака ўрнига майдонга тушди.

  • 69'

    Давид Луизнинг жаримадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 68'

    Диаш сариқ карточка ишлаб олди.

  • 67'

    "Арсенал"нинг комбинацион ҳужуми бесамар якунланди. Пепега узатилган тўп бироз кучли чиқди.

  • 65'

    Агуэро ўз ўрнини Гюндоганга бўшатиб берди.

  • 64'

    Бурчак зарбаси пайтида Эдерсонга нисбатан фол ишлатилди.

  • 61'

    "Арсенал" бироз фаоллашди. Аммо вазиятлар содир этилмаяпти.

  • 57'

    Жамоалар сўнгги дақиқаларда анча паст темпда ҳаракат қилишмоқда.

  • 55'

    Лено "Сити" футболчилари томонидан йўлланган яна бир зарбани қайтарди.

  • 54'

    "Арсенал" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 51'

    Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди. Тирни тайёргарликсиз зарба йўллади. Ноаниқ.

  • 50'

    Тирнининг узатмасини Диаш бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 46'

    Пепенинг зарбаси хавфли чиқди. Ноаниқ.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    "Арсенал"нинг тайм сўнгидаги фаоллигидан сўнг, "шаҳарликлар" хушёр тортиб қолди.

  • 41'

    Обамеянгнинг бирга-бир вазиятга чиқиб, берган зарбасини Эдерсон қайтарди. Яна бир супер сейв. Ҳакамлар ушбу вазиятда офсайд борлигини кўрсатди. Аммо такрорий вазиятда бунинг аксини кўрдик.

  • 40'

    Саканинг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди. Жуда чиройли комбинация гол билан якун топмади. Эдерсонга қойил!

  • 37'

    "Арсенал" ўйинни бироз ўз жарима майдонидан узоқлаштиришга эришди.

  • 34'

    Маҳрезнинг яна бир зарбаси ноаниқ чиқди. Ўнг қанотда жазоирлик футболчи фаол.

  • 32'

    Бернарду Силванинг жарима майдонига узатган тўпи ноаниқ кетди.

  • 27'

    Маҳрезнинг жарима майдони марказига кириб бориб берган зарбасини Лено қайтарди. Яқин бурчак немис кипери томонидан яхши ёпилди.

  • 25'

    Саканинг зарбасини Эдерсон майдон ташқарисига чиқариб юборди. Яхши уруниш.

  • 23'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг ҳисобни очмоқда. Дарвозабондан қайтган тўпни инглиз форварди бўш дарвозага жойлаб қўйди.

  • 19'

    Обамеянгнинг ноаниқ ҳаракати ортидан "Арсенал" ҳужуми тўхтатилди.

  • 16'

    Стерлингнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди.

  • 14'

    Сакани очиқчасига ушлаб қолгани учун Родри сариқ карточка олди.

  • 13'

    "Сити" футболчилари бурчак зарбаси давомида фол ишлатишди.

  • 12'

    Фоденнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 10'

    Энди "шаҳарликлар" тўп билан.

  • 7'

    Агуэронинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 4'

    "Арсенал" тўп назоратини дастлабки дақиқаларда ўзида ушламоқда.

  • 1'

    Маҳрезнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛнинг марказий баҳсига хуш келибсиз. "Манчестер Сити" ва "Арсенал" жамоалари тўқнашувини Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!