"Манчестер Сити" - "Олимпиакос": Матнли трансляция

CHERY AUTO

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Олимпиакос" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Tecno

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Канселу жарима майдони ташқарисидан аниқ ва кучли зарба йўллаб, ҳисобни йириклаштириб қўйди. 

  • 89'

    "Сити" хотиржам тарзда тўпни ўзида сақлаб турибди. 

  • 86'

    Де Брюйне ўрнига Нмека майдонга тушди. 

  • 85'

    Судани Вальбуэна ўрнига майдонга тушди. 

  • 82'

    Уокер ва Стерлинг ўрнига Канселу ва Бернарду майдонга тушди. 

  • 81'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жезус ҳисобни 2:0 кўринишига олиб кеиб қўйди. 

  • 78'

    Жезуснинг зарбаси йўлини ҳимоячилар тўсиб қола олди.

  • 76'

    Эль-Араби ўрнига Хассан майдонга тушди. 

  • 76'

    Стерлинг ҳужумда фол ишлатди. 

  • 74'

    Яна меҳмонлар фаоллашди. 

  • 71'

    Де Брюйненинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 

  • 71'

    Юнонларнинг кетма-кет иккита узатмаси жарима майдонидагиларга етиб бормади. 

  • 69'

    Жезус Маҳрез ўрнида ҳаракат қилади. Родри эса Фоденнинг ўрнини тўлдиради. 

  • 66'

    "Сити" яна олдинга бормоқда. Меҳмонлар маълум бир дақиқалардагина фаоллик кўрсатмоқда. 

  • 63'

    Стерлингнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди. Офсайд ҳам бор экан. 

  • 61'

    Эдерсон рақибнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтаришга эришди. 

  • 58'

    Ферран ҳужумда анча фаол. 

  • 55'

    "Сити" тўпнирақибга бермаяпти. 

  • 52'

    Фоден рақибга шундоққина тўпни ташлаб берди. Унинг бахтига, ҳужумчи аниқ зарбага тайёр эмас экан. Бўш дарвоза ишғол қилинмади. 

  • 51'

    Фоденнинг зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 48'

    Меҳмонларнинг бурчак узатмаси зарба билан якунланмади. 

  • 46'

    Рандьелович ўрнига Брюма, Бухалакис ўрнига эса Пепе майдонга тушди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Сўнгги дақиқаларни "Сити" тўп назорати билан ўтказмоқда. Ҳисобда олдинда бораётганини инобатга олсак, бу тушунарли. 

  • 40'

    "Олимпиакос" стандартдан ҳеч нарса чиқара олмади. 

  • 38'

    Стерлинг тепган тўп рақиб ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 36'

    "Олимпиакос" ҳужуми офсайд сабаб тўхтатилди. 

  • 34'

    Ўйин майдон марказига кўчди. Жамоалар яккакурашларга бой футбол кўрсата бошлади. 

  • 32'

    Стерлингнинг голи офсайд сабаб ҳисобга олинмади. 

  • 30'

    Торреснинг бош билан берган зарбасига куч ва аниқлик етишмади. 

  • 28'

    Стерлинг зарба бериш ва пас бериш ҳақида кўп ўйлади. 

  • 26'

    Грекларнинг ҳужумлари самара бермади. Мезбонлар яна тўп билан. 

  • 23'

    "Олимпиакос" фаоллашди. Тўп назоратини сўнгги дақиқада ўз қўлида ушлаб турибди. 

  • 21'

    "Олимпиакос" ҳужумга чиқа бошлаяпти. 

  • 19'

    Стерлингнинг узатмаси жарима майдонига ўтмади. Рафинья ҳимояда ишончли ўйнади. 

  • 18'

    Эдерсон ўз вақтида тўпга чиқиб келиб, рақиб ҳужумини қайтарди. 

  • 16'

    "Олимпиакос" прессингда пассив ҳаракат қилмоқда. 

  • 14'

    "Олимпиакос" энди олдинга боришга мажбур бўлади. 

  • 12'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кетма-кет ҳужумлар ниҳоят фойда келтирди. Торрес Де Брюйненинг узатмасидан сўнг, ҳисобни очди. 

  • 12'

    Меҳмонлар ҳозирча тўпни яхши узоқлаштирмоқда. 

  • 10'

    "Сити"нинг ҳужуми зарбагача етиб бормади. 

  • 8'

    Дарвозабонь ва ҳимоячининг хатосидан Стерлинг фойдаланиб кетиши мумкин эди. Аммо сўнгги паллада дарвозабон тўпни ундан олиб қўйди. 

  • 7'

    Греклар жарима майдонида юзага келаётган вазиятлар тобора кескинлашиб бормоқда. 

  • 5'

    "Ман. Сити" бурчак зарбасини муваффақиятли амалга ошира олмади. 

  • 4'

    Сиссе жарима майдонига узатилган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

  • 4'

    "Сити" рақиб ярим майдонида тўпни назорат қилиб, пайт пойламоқда. 

  • 2'

    Фоденнинг жарима майдонига узатган тўпи ноаниқ чиқди. 

  • 2'

    "Сити" "тики-така"сини бошлаб юборди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. УЕФА Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Олимпиакос" ўйини бошланмоқда. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция усулида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!