"Манчестер Сити", МЮ ва ПСЖ бир футболчи учун курашмоқда

"РБ Лейпциг" футболчиси Кристофер Нкунку топ-клублар қизиқиш доирасига тушиб қолди.

"Sky Sport Deutschland" хабарига кўра, франциялик ярим ҳимоячи хизматига "Манчестер Сити", МЮ, ПСЖ каби грандлар қизиқиб қолган. "Буқалар" ўз юлдузи учун яхшигина маблағ ишлаб олмоқчи. Нкункуни сотиб олмоқчи бўлган харидор немис клуби ҳисобига 60 миллион евро ўтказиб бериши талаб этилади.

Кристофер парижликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилда 12 миллион евро эвазига "Лейпциг" сафини тўлдирганди.

Жорий мавсум 24 ёшли ярим ҳимоячи 36 ўйин ўтказиб, 25 бор рақиблари дарвозасини ишғол этди. Шунингдек, у 13 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!