"Манчестер Сити" 129 йиллик тарихий рекордни такрорлади
Хабарингиз бор "Манчестер Сити" кеча АПЛнинг 37-турида ўз майдонида "Лестер"ни қабул қили ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, “шаҳарликлар” шу тариқа қаторасига иккинчи мавсум премьер-лиганинг барча жамоаларини мағлубиятга учрата олишди. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра “Манчестер Сити” шу тариқа Англия олий дивизионида 129 йил аввал қайд этилган рекордни такрорлади.
Маълумот учун, "Престон" клуби 1888/89 ва 1889/90 йилги мавсумларда Англия олий дивизионида барча жамоаларни мағлубиятга учрата олган.

Фикрлар