"Манчестер Сити" 23 ёшли америкалик дарвозабон билан келишувга эришди

"Манчестер Сити" АҚШнинг "Колумбус Крю" клуби дарвозабони Зак Стеффен билан келишувга эришди.

Унга кўра 23 ёшли АҚШлик посбон “шаҳарликлар” сафига келгуси йилнинг июлида келиб қўшилади. Бироқ, шунда ҳам у мавсумни АПЛда ўтказмайди. “Сити” раҳбарияти ушбу дарвозабонни “Жирона”га ижарага бериб юборишни режалаштиришмоқда.

Ҳозирча шартнома бандлари ошкор этилмаяпти. Аммо, маълумотларга қараганда Стеффен "Колумбус Крю" клуби тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланади.

Маълумот учун, Стеффен жорий мавсум МЛСда жами 32та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 11тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!