"Манчестер Сити" Англия лига кубоги финалига йўл олди

Англия лига кубоги ярим финалида "Манчестер Сити" "Манчестер Юнайтед" билан тўқнаш келди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйинниг 51-дақиқасида Жон Стоунз жарима зарбасидан сўнг дарвозани ишғол қилди. 83-дақиқада Фернандиньо ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага йўллаб ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди. Ғалабадан сўнг "шаҳарликлар" лига кубоги финалига йўлланмани қўлга киритди. Унда "Сити" "Тоттенхэм" билан баҳс олиб боради.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90+1'

    Люк Шоу рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Аарон ван Биссаканинг жарима майдонига узатгна пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 88'

    Сити вақт чўзиш билан банд.

  • 87'

    Фред захирага олинди. Донни ван де Бек ўйинга қўшилди.

  • 83'

    ГОЛ! Фернандиньо гол киритди.

  • 81'

    Манчестер Юнайтед ўйинни назорат қилмоқда.

  • 80'

    Бруно Фернандеш жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 79'

    Рияд Марез учун бугунги ўйин якунланди, Родрига ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Жоау Кансело икки бор қўполлик ишлатди ва ҳакам уни сарик қарточка билан ҳақли огоҳлантирди.

  • 75'

    Скотт Мактоминей захирага олинди, Мэйсон Гринвуд ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Антони Марьяль жарима майдонига киришга уринди, бироқ тўпни ўзидан ўзоқлаштириб юборди.

  • 70'

    Фред рақибига қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 67'

    Бруно Фернандешнинг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 66'

    Бруно Фернандеш жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади. Зек Штеффен тўпни эгаллаб олди.

  • 64'

    Бруно Фернандешнинг бурчакдан узатган пасини Харри Магуйар дарвозага йўллади, ноаниқ.

  • 64'

    Антони Марсьялнинг жарима майдони ичига узатмасини ҳимоячи тепиб юборди.

  • 62'

    Рияд Марезнинг кучли зарбасини Дин Хендерсон қийинчилик билан қайтариб юборди.

  • 60'

    Рахим Стерлинг жарима майдонига узатган пасга ета олмади. Дин Хендерсон тўпни эгаллаб олди.

  • 59'

    Люк Шоунинг узатмасини Антони Марсьяль дарвозага йўллай олмади.

  • 58'

    Жоау Канселунинг узатмасига Фил Фоден етиб кела олмади.

  • 57'

    Дин Хендерсондан сейв! Рахим Стерлинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 54'

    Поль Погбанинг узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 53'

    Жоау Канселунинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 51'

    ГООЛ! Жон Стоунз жарима тўпидан узатилган пасни гол билан якунлади.

  • 48'

    Фернандиньо рақибига қўполлик ишлатди. Ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 46'

    Люк Шоунинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Танаффус.

  • 45'

    Биринчи таймдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Маркус Рэшфорднинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 39'

    Фил Фоденнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 35'

    Зарбалар бўйича ҳисоб 4:1.

  • 35'

    Скотт Мактоминей тўпни эгаллаб кучли зарба йўллади, унинг зарбаси дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

  • 33'

    Фред рақибини қўполлик ишлатиб тўхтатди.

  • 32'

    Фреднинг узатмасига жамоадоши етиб кела олмади.

  • 31'

    Маркус Рэшфорд ўйиндан ташқари ҳолатда дея қайд этди лайнсмен.

  • 29'

    Бруно Фернандеш қўполлик ишлатди. Учрашув бош ҳаками ўйинни тўхтатди.

  • 26'

    Люк Шоу тўпни жарима майдонига етказиб берди, Харри Магуайрнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 25'

    Маркус Рэшфорд тўпни эгаллаб олиб, дарвозага кучли зарба йўллади, ҳимоячи блоқ қўйди.

  • 24'

    Фил Фоден офсайдда қолгани учун ўйин тўхтатилди.

  • 23'

    Рияд Марезнинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 23'

    Кевин Де Брюйненинг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 21'

    Антони Марсьяль офсайдда қолгани учун ўйин тўхтатилди.

  • 20'

    Рияд Марезнинг узатмасини ҳимоячилар осонлик билан қайтаришди.

  • 18'

    Манчестер Сити тўпни эгаллаб турибди.

  • 17'

    Арон Ван-Биссака рақибига қарши ҳужумга қочиб кетишига йўл қўймади ва унга қўполлик ишлатди.

  • 17'

    Маркус Рэшфорд қарши ҳужумда эркин ўйнашига ҳимоячи йўл қўймади.

  • 16'

    Илкай Гюндоган тўпни ҳужумда йўқотди.

  • 15'

    Кевин Де Брюйненинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 14'

    Антони Марсьяль жарима майдонига киришга уринди, ҳимоячи уни тўхтатиб қолди.

  • 13'

    Кевин Де Брюйненинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.

  • 11'

    Фернандиньо рақибини ортдан йиқитди, учрашув ҳаками уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 11'

    Кевин Де Брюйненинг узатмасини ҳимоячи узоқлаштирди.

  • 10'

    Люк Шоунинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 9'

    Бруно Фернандешнинг йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 6'

    Поль Погба қанотдан олдинга борди ва тўпни жарима майдонига узатди, бироқ Маркус Рэшфорд унинг узатмасига ета олмади.

  • 5'

    Илкай Гюндоган офсайдда қолиб кетди.

  • 3'

    Маркус Рэшфорд ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 2'

    Кевин Де Брюйне тўпга етиб кела олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!