"Манчестер Сити" "Барселона" иқтидорини нишонга олди

  • 18 октября, 2022, 19:34
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" "Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати билан шартнома имзоламоқчи. "El Nacional" нашри хабарига кўра, футболчининг ўзи Каталония клубида кам ўйин амалиётига эга бўлгани учун инглиз грандига ўтишга қарши эмас. 

Tecno

Жорий мавсумда “кўк анорранглилар”нинг 19 ёшли ҳужумчиси барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, атиги 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Фатининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Тransfermarkt" нашри ҳужумчининг нархи 60 миллион еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, Фати терма жамоа сафида тўртта ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию