"Манчестер Сити" "Барселона" кўзлаган футболчини илиб кетди
Бразилиянинг “Куритиба” клуби ҳимоячиси Ян Коуто фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди. Аниқроғи у “Манчестер Сити” клубига кўчиб ўтади.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 17 ёшли бразилиялик футболчи ёзда, яъни 18 ёшга тўлгач “шаҳарликлар” билан расман шартнома имзолайди. Шартнома 5 йил муддатга тузилади. Унинг трансфери эса “Сити”га 9 млн еврога тушади.
Таъкидлаш керакки, Коуто учун шунингдек "Барселона" ҳам кураш олиб бораётган эди.
Фикрлар