"Манчестер Сити" "Барселона"ни доғда қолдирди

"Манчестер Сити" "Ривер Плейт" ярим ҳимоячиси Клаудио Эчеверри билан шартнома имзолади. 

"The Guardian" нашри берган хабарга кўра, "шаҳарликлар" Аргентина жамоаси билан ушбу трансфер борасида келишувга эришган ва "Барселона" билан курашда ғалаба қозонган. Манчестер клуби унинг трансфери учун 25 миллион евро тўлаши кутиляпти. 

Эчеверри мавсум сўнггига қадар "Ривер Плейт"да ижара асосида тўп тепади. 

Клаудио 2023 йилда Аргентина чемпионати доирасида 5 учрашувда майдонга тушиб, 1 та ассист муаллифига айланган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!