"Манчестер Сити" "Барселона"нинг етакчи футболчисини сотиб олиш бўйича илк қадамни ташлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Робертони қўлга киритишга жиддий бел боғлади.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, "шаҳарликлар" 28 ёшли испаниялик футболчининг трансфери борасида “кўк-анор ранглилар”га расмий таклиф юборишган. Унинг ўзи эса фақатгина Гвардиола учун “Барса”ни тарк этишга рози эканини билдирган эди.

Серхи Роберто жорий мавсум каталонияликлар сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!