Асосий мазмунга ўтиш

"Манчестер Сити" "Бавария" футболчисига қизиқиб қолди

Павлович "Бавария" тарбияланувчиси ҳисобланади

"Бавария" сафида ҳаракат қилиб келаётган Александр Павловичнинг хизматларига "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. 

"ТЕАМtalk" нашри берган маълумотга кўра, "шаҳарликлар" 21 ёшли футболчи трансфери учун таклиф тайёрламоқда. "Сити" германиялик футболчини Родрининг узоқ муддатли ўринбосари сифатида кўрмоқда. Павлович "Бавария" тарбияланувчиси ҳисобланади. 

Александрнинг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 65 миллион еврони ташкил этади. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Павлович жорий мавсум Компани қўл остида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ