“Манчестер Сити” “Бавария” футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” “Бавария”нинг ижарадаги дарвозабони Александр Нюбелга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Get German Football News нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, “Ювентус” ҳам немис посбонини кузатмоқда. Шу сабаб ёзги трансфер ойнасида футболчи атрофида жиддий кураш юзага келиши мумкин.

Нюбель сўнгги мавсумларда ишончли ўйинлари билан эътибор қозонди ва Европанинг бир қатор топ клублари диққат марказига айланди.

“Штутгарт”да ижара асосида ўйнаб юрган дарвозабоннинг келажаги ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда. “Бавария” уни сақлаб қолиш ёки сотиш бўйича якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда.

“Манчестер Сити” тажрибали ва ишончли дарвозабон вариантини излаяпти, Нюбель эса ушбу рўйхатдаги асосий номзодлардан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!