"Манчестер Сити" "Бавария"нинг Сане борасида юборган илк таклифини рад этди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Лерок Саненинг трансфери бўйича "Манчестер Сити"га расмий таклиф билан чиқди.

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” немис грандининг бу борадаги 80 миллион евролик таклифини рад этишган. Энди “Бавария” янги таклиф билан мурожаат қиладими ёки йўқ бу номаълум.

Эслатиб ўтамиз, агар "Бавария" Санени сотиб ололмаса, бор эътиборини "Ювентус" форварди Пауло Дибалага қаратиши ҳақида хабарлар мавжуд.

Қайд этиш лозимки, “Сити” Санени таркибда сақлаб қолмқочи ва бунинг учун бор имкониятларни ишга солмоқда.

Маълумот учун, 23 ёшли германиялик футболчи ўтган мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 47та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 18та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!