
"Манчестер Сити" бирйўла икки трансферни ҳал қилмоқчи
"Манчестер Сити" яқин кунларда "Милан" ярим ҳимоячиси Тийани Рейндерс ва "Лион" вундеркинди Райан Шеркининг трансферини якунлаши кутилмоқда.
Журналист Саймон Маллокнинг хабарига кўра, нидерландиялик футболчи бўйича музокаралар якунланиш арафасида – "Сити" бу трансфер учун 70 миллион еврoдан кўпроқ тўлайди. Шунингдек, англияликлар Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин франциялик Шеркини ҳам расмийлаштиришни режалаштирмоқда. Бу футболчи учун "Лион" 40 миллион еврoдан ортиқ миқдорда компенсация олади.
Иккала трансфернинг умумий қиймати қарийб 115 миллион еврони ташкил этади.
Transfermarkt портали Рейндерс (26 ёш) нархини 50 миллион, Шерки (21 ёш) эса 35 миллион евро деб баҳолаган.
Фикрлар