"Манчестер Сити" клуби ўзининг расмий сайтида англиялик футболчи Люси Бронз билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

28 ёшли футболчи аёл “шаҳарликлар” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва улар билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади. Қайд этиш лозимки, “Сити” Бронз учун бегона эмас. У 2014-2017 йилларда ушбу жамоа сафида тўп сурган ва кейин “Лион”га ўтиб кетган.

Бронз фаолияти давомида икки марта Англиянинг энг яхши футболчиси, деб топилган. Энди у “Манчестер Сити”нинг аёллар жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)