"Манчестер Сити" етакчиларидан бири ПСЖга кўчиб ўтиши мумкин
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби форварди Эрлинг Холанд фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
"TeamTalk" нашри берган хабарларга кўра, "шаҳарликлар" ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг хизматларига Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ПСЖ жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ норвегиялик страйкернинг Манчестер клубини тарк этиш нияти йўқ. Футболчи учун асосий даъвогарлар рўйхатида "Реал Мадрид" ва "Барселона" клублари етакчилик қилмоқда. Холанднинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2034 йилнинг ёзида якунига етади. Нуфузли "Трансфермаркт" портали ҳужумчини 200 миллион еврога баҳолаган.
Маълумот учун, Эрлинг жорий мавсумда барча мусобақаларда умумий 37та учрашувда майдонга тушиб, 29та гол ва 6та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар