"Манчестер Сити" етакчиларидан бирини Саудия клубига сотади

"Манчестер Сити" клуби ва Англия терма жамоаси қанот ҳимоячиси Кайл Уокер келаси ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Delinedaylive нашри хабарларига кўра, инглиз гранди етакчи футболчисини Саудия Арабистони клубига сотиши мумкин.

Уокернинг хизматларига “Ал-Аҳли” клуби қизиқиш билдирмоқда. Кайлнинг Саудия клубига потенциал трансфер нархи эса тахминан 17 миллион еврога баҳоланмоқда.

34 ёшли ҳимоячи «Манчестер Сити» сафида 2017 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Клуб ва футболчи ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Кайл Уокер жорий мавсум Премьер-лиганинг жорий мавсумида бешта ўйинда қатнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!