"Манчестер Сити" футболчилари тунда ҳам машғулотлар базасида қоладиган бўлди
"Манчестер Сити" футболчилари бир неча тунни клуб базасида ўтказади. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар берди.
Мазкур ҳолат ҳақида жамоа мураббий Хосеп Гвардиола ўз фикрини билдирди.
- Биз чоршанба куни кечқурун машқ қиламиз, сўнг базада қоламиз. Кейинги кун эса ўйнаймиз. Умид қиламанки, футболчилар бу ерда бўлишни хоҳлашади. Сабаби, бу уларнинг иши," - деди испаниялик мутахассис.
Манба маълумотларига кўра, Рождестводан сўнг дарҳол базада тунаш амалиёти 2014 йилда пайдо бўлган ва жамоа эртаси куни ўз майдонида ўйнаган ҳолларда қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, 26 декабрь куни "шаҳарликлар" АПЛнинг 18-тури доирасида "Эвертон" билан баҳс олиб боради.
Фикрлар