"Манчестер Сити" футболчиси Бундеслигага йўл олади

CHERY AUTO

Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Мачестер Сити" футболчиси Коуто билан шартнома имзолаш арафасида. Ҳимоячи ва клуб оғзаки келишиб олган.

Tecno

Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, 22 ёшли бразилиялик борасида икки клуб вакиллари келишиб олди. 

Ҳимоячининг трансфер миқдори 25 миллион еврони ташкил қилади ва бонус тўловлар ҳам тақдим этилади. Дортмунд ва Коуто узоқ муддатли шартнома борасида музокара олиб бормоқда.

Коуто шу ҳафта янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади. 

Маълумот ўрнида, Коуто сўнгги икки мавсумни "Жирона"да ўтказганди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!