Ҳой Пеп, ҳимоячимизни қайтариб бер!
Англия Премьер-лигасида иштирок этаётган “Борнмут” клуби раҳбарияти жамоанинг собиқ ҳимоячиси Натан Акена яна қайтариб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.
Нидерландиялик футболчи аслида “Фейеноорд” ва “Челси” академияларида тарбияланган ва фаолиятини фақат Англия Премьер-лигасида ўтказмоқда.
Илгари “Челси”, “Рединг”, “Уотфорд” каби клублар шарафини ҳимоя қилган Натан Акени “Борнмут” 2016 йили ижарага олиб, кейинги йили 22,80 миллион еврога тўлиқ сотиб олган эди.
2020 йили эса, “Манчестер Сити” марказий ҳимоячи учун 45,3 миллион евро сарфлаб, уни ўз таркибига қўшиб олди. Айни пайтга келиб, Аке жамоанинг асосий таркибига киришга қийналмоқда. Нидерландия терма жамоаси у агар 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи бўлса, мундиалгача мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши кераклигини уқтирди.
Натан Аке бунинг учун бошқа жамоага ўтиши керак. Вазиятни кузатиб турган “Борнмут” жамоа сафида юздан зиёд ўйин ўтказган ҳимоячини яна ортга қайтармоқчи.
Ўтган ёзда Дин Хёйсен ва Илья Забарний каби маҳоратли марказий ҳимоячиларни сотиб юборган “Борнмут” ҳалигача уларга муносиб ўринбосар топа олгани йўқ. Шу боис, улар ҳимоя марказидаги бўшлиқни 30 ёшли Аке ёрдамида тўлдирмоқчи.



Фикрлар