«Манчестер Сити» футболчиси келажаги ҳақида бир қарорга келди

  • 05 Dec 14:35
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган жамоа билан шартномасини узайтирмоқчи. Немис футболчиси ва «шаҳарликлар» ўртасидаги амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунига етади.

"Fichajes"нинг сўзларига кўра, ярим ҳимоячи Германия терма жамоаси жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг, келажаги ҳақида қарор қабул қила бошлаган. Илкай ҳозирда у учун устувор вазифа сифатида «Манчестер Сити» билан шартномасини узайтириш ҳақида ўйлаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гюндоган «Барселона»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири эди. «Кўк-анорранглилар» ярим ҳимоячини келаси ёзда текинга ўз сафига қўшиб олиш ниятида бўлган, бироқ энди бу қийин масалага айланади.

Comments

You must be logged in to commet!