"Манчестер Сити" футболчиси ўзи ва оила аъзоларида коронавирус аниқланмаганини маълум қилди

Хабарингиз бор кеча “Манчестер Сити” ҳимоячиси Бенжамен Менди оиласида коронавирусга чалингани тахмин қилинаётганлар борлиги учун ўз ихтиёрига кўра карантинга йўл олган эди.

Бугун франциялик футболчи оила аъзоларидан ҳеч бири ушбу вирус билан касалланмагани ҳақида хабар берди.

“Оила аъзоларим ўртасида ўтказилган тест салбий натижа берди. Бундай қалтис вазиятда жавобгарликни ўз зиммангизга олиш ва ожизларни ҳимоя қилиш муҳим ҳисобланади.

Вируснинг тарқалишини олдини олиш ва тезроқ нормал ҳаётга қайтиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кўрсатмаларига амал қилишингизни маслаҳат бераман. Ўзингиз ва яқинларингизни ҳимоя қилинг”, - дейди Менди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!