"Манчестер Сити" футболчиси терма жамоага қайтди

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Яя Туре Кот-д’Ивуар термасининг Того ва Молдова терма жамоаларига  қарши баҳс учун терма жамоадан чақирув олди.

34 ёшли футболчи 2016 йилнинг сентябр ойида терма жамоадан кетганлигини эълон қилган эди. Бироқ ўтган йил сўнггида терма жамоага қайтиш истаги бор эканлигини айтиб ўтган эди.

Туре мамлакат бош жамоасида 2004 йилда дебют қилган ва 100 баҳсда иштирок этиб, 19 та гол киритишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!