"Манчестер Сити" футболчиси зўрлашга уринишда айбланмоқда
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Бенжамин Мендига янги айбловлар қўйилишда давом этмоқда.
Goal.com хабарига кўра, франциялик футболчи бу сафар зўрлашга уринишда айбланмоқда. Менди 6 нафар аёл иштирокидаги 9 та жинсий жиноятда гумонланяпти. Суд жараёни 2022 йилнинг июлига белгиланган. Судгача бўлган тергов-суриштирув жараёни 11 март куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» 2021 йилнинг августида Мендини жамоадан четлатганди.
Фикрлар