"Манчестер Сити" Гвардиол учун 90 миллион евро таклиф қилди

"Манчестер Сити" "Лейпциг" ҳимоячиси Йошко Гвардиол учун янгиланган таклиф билан чиқди. "Sport Bild" нашри хабарига кўра, Англия чемпиони "буқалар"га 90 миллион евро ва яна 10 миллион евро бонус таклиф қилмоқда.

Агар келишув амалга ошса, бу трансфер рекорд бўлади. Харри Магуайр футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячи бўлиб қолмоқда. Англиялик ҳимоячи учун "Манчестер Юнайтед" 2019 йилда "Лестер"га 87 миллион евро тўлаган.

Айтиш жоизки, Европанинг етакчи клублари Хорватия терма жамоаси футболчиси, 21 ёшли  Гвардиолни бир неча йилдан буён ўз сафига қўшиб олишни кўзлаб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!