“Манчестер Сити” Гвардиола ўрнига 2 та мутахассисни танлаб қўйди
Хосеп Гвардиола мавсум якунлангач, "Манчестер Сити" бош мураббийлигидан кетиши мумкин. Испаниялик мутахассис ҳали якуний қарорни қабул қилмагани, уни кейинга қолдиргани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиоланинг кетиши бўйича режалар тузмоқда. The Telegraph хабар беришича, асосий номзодлар ҳозирда "Бавария"ни бошқараётган Венсан Компани ва Германия терма жамоасида ишлаётган Юлиан Нагелсманн ҳисобланади.
Ҳозирда "Манчестер Сити" Премьер-лига турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Гвардиола жамоаси "Арсенал"дан бир ўйин кам ўтказиб, 9 очко ортда қолмоқда.
Фикрлар