“Манчестер Сити” Гвардиоланинг ўрнини кимга топширишни ҳал қилди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосер Гвардироланинг клубдаги келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди.

Испаниялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин тугайди. Пепнинг ўзи кетиш онлари тобора яқинлашиб бораётгани ва ҳали бир қарорга келмаганини айтди.

“Шаҳарликлар” ҳозирдан Гвардиолага ўринбосар қидиришга тушди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” раҳбарияти Хосеп Гвардиоладан кейин жамоани Микель Артетага топширмоқчи. Бу ҳақда Goal нашри ахборот берди.

Артета кейинги мавсумларда “Арсенаол”ни ўртамиёна даражадан чемпионлик учун курашишга қодир жамоага айлантира олди. Қолаверса, испаниялик мутахассисга “Манчестер Сити” бегона эмас.

Артета Гвардиоланинг шогирди ҳисобланади ва бир неча мавсум “шаҳарликлар” жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!