"Манчестер Сити" Гюндоганни барибир таркибда олиб қолади

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган мавсумлар оралиғида жамоадан кетмайди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “шаҳарликлар” гарчи шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етишига қарамай 28 ёшли германиялик футболчини таркибда сақлаб қолишмоқчи. Таъкидлаш керакки, томонлар узоқ вақт келишувни узайтириш борасида музокаралар ўтказишди, бироқ якунда муросага кела олишмади. Аммо, “Сити” раҳбарияти бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас ва Гюндоган билан музокараларнинг янги раундини бошламоқчи.

Маълумот учун, Гюндоган ўтган мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 50та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!