"Манчестер Сити" ҳимоячиси Лондон клубига кўчиб ўтиши мумкин

"Манчестер Сити" хавбеки Фабиан Делф жамоадан кетишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда 29 ёшли футболчининг хизматларига "Вест Хэм"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Ўз навбатида “шаҳарликлар” ҳам унинг бошқа жамоага ўтишига қарши эмас.

Маълумот учун, Делф якунланган мавсум “Манчестер Сити” сафида 20та ўйинда майдонга тушди ва 1та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 15 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!