"Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол "Реал" ва "Бавария" ўртасида танлов қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" ва Хорватия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Йошко Гвардиол яқин кунларда ўз келажаги борасида қарор қабул қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 24 ёшли футболчи олдида икки асосий вариант бор: ёки Англия чемпиони билан амалдаги шартномани узайтириш, ёки шу ёздаёқ Мадриднинг "Реал" клубига ўтиш.

Хабар қилинишича, "Манчестер Сити" Гвардиолга шартномани узайтириш бўйича аниқ таклиф киритган. Ҳозирги келишув 2028 йилгача мўлжалланган. Шу билан бирга, "Реал" томонидан қизиқиш ҳам жиддий тус олгани айтилмоқда.

"Шаҳарликлар" раҳбарияти жамоа ҳимоясидаги етакчилардан бири бўлган Гвардиолни сақлаб қолиш учун фаол иш олиб бормоқда.

Шу орада, аввалроқ Гвардиол билан боғлаб келинган мюнхенлик "Бавария" хорват ҳимоячиси учун курашдан мутлақо чекингани қайд этилмоқда. Клуб унинг маҳоратини юқори баҳолашига қарамай, трансфер нархини жуда қиммат деб ҳисобламоқда ва ҳимоя чизиғини айнан шу позицияда кучайтиришга ҳозирча эҳтиёж кўрмаяпти.

Йошко Гвардиол 2023 йилда Германиянинг "Лейпциг" клубидан "Манчестер Сити"га ўтган. Шундан бери у жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланди ва ҳозирда дунёдаги энг нуфузли марказий ҳимоячилардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!