“Манчестер Сити” Ҳусановнинг жойига зўр ҳимоячи оладиган бўлди
Ўтган йилги инқироздан кейин “Манчестер Сити” 2025 йилги иккита трансферлар ойнаси даврида таркибини тубдан янгилашга эришди. 20 январда жамоага Абдуқодир Ҳусановнинг келиши билан бошланган авлодлар алмашинуви жараёни ҳали якунлангани йўқ.
Янги мавсум Хосеп Гвардиола жамоасининг энг нозик жойи ўнг қанот ҳимояси эканини кўрсатиб қўйди. Кайл Уокер кетганидан кейин бу позицияни Гвардиола талаби даражасида ёпадагина ўйинчи қолмади ҳисоб.
Матеуш Нуньеш ва Рико Льиюс ўнг қанот ҳимоячиси сифатида қайд этилган бўлса-да, уларнинг асл позицияси ярим ҳимоячи экани мавсумнинг бошидаги ўйинларда сезилиб қолди. Ҳар икки ўйинчига ҳам ҳимояланиш қобилияти етишмаётганини мутахассислар кўп бор таъкидлашди.
Хосеп Гвардиола Нуньеш ва Льюис етарли даражада эплай олмаган ишни Абдуқодир Ҳусановга топширди. 21 ёўзли ўзбек футболчиси аслида марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, ўнг қанотни ҳам мустаҳкам ушлади. Мавсум давомида бир неча муҳим учрашувларда қанот ҳимоячиси сифатида зўр ўйнаб берди.
Аммо жароҳатлар Ҳусановни яна бошланғич таркибдан узоқлаштирди, унинг барқарорлигига салбий таъсир ўтказди. Қолаверса, ҳимояланишда жуда зўр ўйнаётган ўзбек ҳимоячисига қанотдан ҳужум уюштириш ва олдинга ўтиш вазифаси бироз қийиняилик туғдираётганини ҳам тан олиш керак.
Хосеп Гвардиола ўнг қанотга қишки трансферлар даврида янги ижроячи олиш масаласи Абдуқодир Ҳусановнинг жароҳатдан тикланганидан кейин январгача кўрсатадиган ўйинига боғлиқ эканини айтганди. Ҳозирча, Абдуқодир майдонга қайтганидан кейин Англия Лигаси кубогида битта учрашувда қатнашди холос. Айрим учрашувларда қайдномага ҳам киритилмади.
Энди “Манчестер Сити”да яна бошқа ўнг қанот ҳимоячисини олиш масаласи кўтарила бошлади. Журналист Бен Жекбоснинг ёзишича, “шаҳарликлар” айни пайтда “Ньюкасл”да ўйнаётган Тино Ливраменто номзодига қайтган.
Манчестерликлар бу трансферни ёзги мўлжаллаяпти. Чунки “қарғалар” мавсум ўртасида асосий таркиб ўйинчисини қўйиб юбормайди. 23 ёшли футболчи аслида “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Аристократлар”нинг биринчи жамоасига қабул қилинмаганидан кейин Тино 2021 йилнинг ёзида “Саутгемптон”га ўтиб кетганди.
“Ньюкасл” икки йил муқаддам истеъдодли қанот ҳимоячисини 37,2 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган. Ҳозирги кунда Ливраментонинг трансфер суммасида жиддий ўзгариш бўлгани. “Қарғалар” билан 2028 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга ўйинчи 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу сумма “Манчестер Сити”дек қудратли клуб учун мақбул нарх ҳисобланади.
Жорий мавсум давомида “Манчестер Сити”да Матеуш Нуньеш ўнг қанот ҳимоясида ўйнаш учун асосий даъвогарга айланган. Абдуқодир Ҳусанов спорт формасини тўлиқ тиклаб олганидан кейин бу позицияни португалиялик футболчидан тортиб олишга уриниб кўради.
Ҳусановда марказий ҳимоячидан ўнг қанот ҳимоячисига мослашиб олиши ва таркибдан муқим жой олиши учун жорий мавсумнинг охиригача вақт бор. Истеъдодли футболчимиз ўзининг тезкорлик, курашувчанлик, майдонни кўра олиш ва узоқ масофаларга аниқ пас бера олиш каби сифатларига таянган ҳолда буни уддалашига умид қиламиз. Зеро, “Манчестер Сити” даражасидаги гранд клубларда бир позицияга бир неча ўйинчи даъвогарлик қилиши ва ички рақобат мунтазам давом этиши давр талабидир.
Каннаваро қизил олган Ҳусановни жазолайдими?
Шомуродов финалдан кейин нималар деди?
Ҳусановнинг аҳволи қандай? “Манчестер Сити” ўйинчилари рейтинги эълон қилинди
Ўзбекистоннинг шов-шувли ғалабасига қандай муносабат бўлди?



Фикрлар