"Манчестер Сити" икки етакчи футболчисини сотишга қарор қилди
"Манчестер Сити" икки футболчиси билан хайрлашишга қарор қилди. "Manchester Evening News" нашри хабарига кўра, шаҳар расмийлари ярим ҳимоячи Бернарду Силва ва ҳимоячи Эмерик Ляпорт бўйича музокараларга тайёр.
Португалиялик хавбек учун потенциал харидорлар аллақачон мавжуд. Бернардунинг хизматларига Саудия Арабистони клублари, шунингдек, "Барселона" ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Ляпортни эса ким сотиб олишга тайёрлиги ҳозирча номаълум.
"Манчестер Сити" ўтган мавсумни требль билан якунлади. Хосеп Гвардиола шогирдлари Премер-лига чемпиони, Англия кубоги ғолиби ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.
Фикрлар