"Манчестер Сити" инқирозга қарамай йирик трансферни амалга оширмоқчи

"Манчестер Сити" ёзги трансферлар даврида "Наполи" хавбеки Фабиан Руис учун катта маблағ сарфлашга тайёр. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, “шаҳарликлар” 24 ёшли испаниялик футболчи учун А Серия клубига 80 млн евро таклиф қилмоқчи. Ўз навбатида, “Наполи”ни ҳам бундай маблағ қониқтиради ва шу боис Руисни сотиб юбориши мумкин. Унга “Реал” ва “Барселона”дан ҳам қизқишлар мавжуд.

Фабиан Руис жорий мавсум “Наполи” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!