"Манчестер Сити" "Интер" ҳужумчисига қизиқмоқда
Италия нашрларига кўра, "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни Серхио Агуэрога муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Жорий мавсумда Мартинесга Италия чемпионати кашфиётларидан бири сифатида қаралмоқда. У 14 ўйинда саккиз гол ва бир голлик узатма муаллифига айланган.
31 ёшли Агуэронинг шахарликлар билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади. У "Сити" либосида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар