"Манчестер Сити" Кансело учун "Барса"дан қанча сўрамоқда?

"Барселона" "Манчестер Сити"нинг 30 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселони сотиб олмоқчи ва унинг трансфери учун 20 миллион евро таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Manchester Evening News хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, агар Каталония клуби 25 миллион евролик таклиф билан чиқса, "шаҳарликлар" португалиялик футболчи билан хайрлашишга тайёр. Таъкидланишича, "Манчестер Сити" ўзи сўраган суммани тўлашга қодир бўлган Италия жамоаларига ҳам Канселонинг хизматларини таклиф қилган.

Португалиялик ҳимоячи ўтган мавсумни "Барселона"да ижара асосида ўтказган эди. У каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 42 та ўйинда қатнашиб, тўртта гол урган ва бешта голли узатмани амалга оширган. Футболчининг инглиз клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!