"Манчестер Сити" Канселу борасида Саудия клуби билан келишиб олди

"Манчестер Сити"га тегишли бўлган Жоау Канселу Саудиянинг "Ал-Ҳилол" жамоасига кўчиб ўтиши мумкин. Клублар ушбу трансфер борасида келишиб олишди. 

Фабрицио Романо хабар беришича, риёдликларга мазкур харид учун 25 миллион евро сарфлайди. Ҳимоячининг ўзига эса 15 миллион евролик таклиф билан чиқди. Канселу эса ҳали сўнгги жавобини айтгани йўқ.

30 ёшли фулбекни қўлга киритишни "Барса" ҳам истайди, деган миш-мишлар йўқ эмас, лекин Испания клубининг айни пайтдаги ҳолати ушбу трансферни амалга ошмаслигига сабаб бўлиши мумкин. 

Маълумот учун, Жоау ўтган мавсумни каталонилияликлар сафида ўтказди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!