 
                "Манчестер Сити" кетма-кет иккинчи турда очко йўқотди
Англия премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Лидс" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
Биринчи таймда Стерлинг томонидан киритилган тўпга иккинчи бўлимда Родриго жавоб қайтарди.
- 90' Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 
- 90+'Де Брйне жаримадан тўпни айлантириб шерикларига узатди. Аммо ҳимоячи тўпни дарвозабонга ташлаб берди. Сал бўлмаса ушбу узатма автоголга ҳам айланиб кетиши мумкин эди. 
- 90+' Дэвис сариқ карточка олди. 
- 90+' Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди. 
- 86'Бэмфорд бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. 
- 82'Майк Динь "Сити" футболчиларининг оҳ-воҳларига қарамай, пенальти бермади. Тўп қўлга тегди. Аммо ҳакамнинг фикрича, қўл табиий ҳолатда турганди. 
- 80'Силванинг зарбаси ноаниқ кетди. 
- 77' Маҳрез ҳам ўз ўрнини Фернандиньога бўшатиб берди. 
- 77' Клих ўрнига Дэвис майдонга тушди. 
- 74'Бэмфорднинг зарбасини сўнгги паллада Эдерсон дарвозага киришига имкон бермади. 
- 71' Менди ўрнига Аке майдонга тушди. 
- 70' Родригонинг зарбасидан сўнг Эдерсон яхши сейв намойиш этди. 
- 67'Маҳрез бир нечта алдамчи ҳаракатлардан сўнг яна дарвозани ўққа тутди. Яна аниқлик етишмади. 
- 66'Маҳрезнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 
- 65' Торрес ўрнига Бернарду Силва майдонга ташланди. 
- 63'Гол уриб, руҳияти кўтарилган "Лидс" яна олдинга бормоқда. 
- 59' ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Родриго ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланиб кетди. 
- 55'Коштанинг узатмаси ноаниқ чиққани сабаб "Лидс" ҳужуми тўхтатилди. 
- 52'Эйлинг жарима майдонига узатган тўпни ҳимоячилар бартараф этди. 
- 50'"Лидс" сўнгги дақиқани орқа чизиқда тўпни назорат қилиш билан ўтказди. 
- 47' Алиоски Поведа ўрнига майдонга тушди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди. 
- 45' Танаффус. 
- 45+' Биринчи тайига 1 дақиқа қўшиб берилди. 
- 43'Тайм сўнгида майдон "Лидс" фаоллашди. 
- 40'Маҳрез ҳужумда фол ишлатди. 
- 38'Тўп "шаҳарликлар"да. Ҳозирча хавфли вазиятлар кузатилмаяпти. 
- 35'Маҳрез чап қанотда фаол. Бугун у Торрес билан қанотларни алмашиб ўйнамоқда. 
- 34'Ферран Торреснинг жарима майдонига узатган тўпини "Лидс" дарвозабони ушлаб олди. 
- 32' Стерлинг офсайдда. Менди унга тўп узатишга кечикди. 
- 31'Қанотдан узатилган навбатдаги тўп ҳам "Сити" марказий ҳимоячилари томонидан қайтарилди. 
- 28'Кохнинг жарима майдонига узатган тўпини Эдерсон иккинчи урунишда ушлаб олди. 
- 25'"Лидс" сўнгги дақиқаларда фаоллашиб қолди. Аммо қанотдан уюштирилаётган ҳужумлар охирига етмаяпти. 
- 22'Фоден Стерлинг узатган тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. 
- 21'Стерлингнинг яна бир зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолди. 
- 17' ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлингнинг рейди ва зарбаси ажойиб кўриниш олди. Дарвозабон тўпни қайтара олмасди. 
- 14'"Лидс"нинг ҳужуми зарба билан якун топди. Аммо жарима майдони марказида бош билан берилган зарба ноаниқ кетди. 
- 11'"Лидс" футболчиларининг хатосидан сўнг, Де Брюйне яхши позицияга чиқиб борди. Аммо зарба йўлини ҳимоячилар ўзгартириб юборишга эришди. 
- 8'Ваниҳоят, "Лидс" босим уюштира бошлади. 
- 6'"Лидс" ҳимоячилари кетма-кет ҳужумларни қайтаришмоқда. Аммо қарши ҳужумлар кузатилмаяпти. 
- 3'Де Брюйне жарима зарбасидан масофа узоқ бўлса ҳам зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегди. 
- 2'Стерлинг ҳам жарима майдони ташқарисидан дарвозани нишонга олди. Ноаниқ. 
- 1'Уокернинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 
- 1' Ўйин бошланди. 
- 0'Жамоалар майдонга тушиб келишди. 
- 0'Ассалому алайкум, инглиз футболи ихлосмандлари. "Лидс" ва "Манчестер Сити" клублари 4-тур доирасида курашга киришади. Ушбу учрашувни матнли трансляцияда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 



Фикрлар