"Тоттенхэм" клуби ва Англия терма жамоаси марказий ҳужумчиси Харри Кейн "Манчестер Сити"нинг мавсумлар оралиғидаги асосий трансфер мақсади ҳисобланади.

Manchester Evening News хабарига кўра "шаҳарликлар" раҳбарияти инглиз тўпурарининг трансфери бўйича "шпорлар"га таклиф киритишга тайёрланмоқда. Англия чемпиони ҳужумчини сотиб олиш учун 100 миллион фунт (112 миллион евро) ажратишга тайёр. Бундай таклиф "Тоттенхэм"га маъқул келмаслиги мумкин, чунки лондонликлар ўз етакчисининг трансферидан камида 150 миллион даромад олишни режалаштирмоқда.

Кейн якунланган мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 47 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 32 та гол урди. Унинг пойтахт клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

“Тоттенхэм” ўтган мавсум АПЛни 7-ўринда якунлади ва янги мавсумда УЕФА Конференциялар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар