“Манчестер Сити” Клюйверт билан келишувга эришди

Перунинг “Альянса Лима” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Клюйверт Агилар фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, Агилар 18 ёшга тўлиши билан, яъни 2021 йилнинг май ойида расман “шаҳарликлар” сафига кўчиб ўтади.

“Манчестер Сити”га ўтиш бу фаолиятимдаги энг катта ютуқ бўлди. Мен билан шартнома имзолашганидан хурсандман. Мақсадим - жамоанинг асосий футболчисига айланиш. Европага кўчиб ўтганимдан хурсандман, аммо ҳозирча “Альянса Лима”да ўйнаб тураман”, - дейди Агилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!