"Манчестер Сити" кучли бешлик чемпионатларида ПСЖ ва "Барселона"ни ортда қолдирди

Хабарингиз бор кеча "Манчестер Сити" АПЛнинг 34-турида сафарда "Кристал Пэлас"ни 3:1 ҳисобида енгди.

Эътиборлиси, шаҳарликлар шу тариқа жорий мавсум Европа кучли бешлик чемпионатларида иштирок этаётган жамоалар орасида биринчи бўлиб голлари сонини 150тага етказиб олди.

Бу борада ҳозирча кейинги ўринларда ПСЖ (131), "Барселона" (122), "Бавария" (109) ва "Севилья" (105) каби жамоалар боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Usmonjon Anvarov
15/04/2019 10:39
Bulim emas bulib yoziladi adminlar