"Манчестер Сити" Леау учун жуда катта сумма таклиф қилмоқчи

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришни истамоқда. "Fichajes" нашри тарқатган маълумотга кўра, испаниялик мутахассис "Милан" винери Рафаэль Леауни ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.

Tecno

Манбага кўра, "шаҳарликлар" 26 ёшли португалиялик футболчи учун 100 миллион евро атрофида таклиф тайёрламоқда. "Милан" Леау билан хайрлашишни истамаса-да, бундай йирик миқдордаги таклиф клуб раҳбариятини ўйлантириб қўйиши мумкин.

Rafael Leao of AC Milan scores his team's sixth goal during the match between Perth Glory and AC Milan at HBF Park on July 31, 2025 in Perth,...

Леауни Гвардиола билан ишлаш имконияти ҳам қизиқтириши айтилмоқда. Леау "Милан" сафида 260 ўйин ўтказиб, 70 та гол урган ва 62 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!